Привет, Гость!
Chat (0) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: "Мен факат сеникиман... " 2-кисм.
Пахта тугаб укиш бошланди.Хамма хурсанд еди.Мени хаелларим еса Дилноз б.н банд еди.Уни кутардим.Кели...davomi
Qo'tog'ni kattalashtirish uchum MaxiSize kremi
18000 ga Qo'tog'ni turg'azuvchi tabletka aksiya
Купить рекламу 50 руб.
Библиотека | Boshqalar

ЖАЗО 4!!!

Добавил:SardorUmrzakov (02.05.2017 / 18:30)
Рейтинг:rating 226959 article (0)
Прочтений:5713
Комментарии:Комментарии закрыты
Шу пайт кутилмаганда еру –осмон чирпарчин айланиб, даҳшатли гумбурлаш эшитилди. Қўрқиб кетган фермер, машинасига ўтириб қочмоқчи эдию,ортига ўгирилиб бутунлай бошқа манзарага кўзи тушди. Йўл четида ва ҳаракатдаги барча машиналар йўқолиб, уларнинг ўрнида қип-қизил чўғга айланган каттакон харсанглар турарди.Вой, қатор дўконлар, уйлар, халигина хисобчиси кириб кетган банк, одамлар қани? Насиҳати хиқилдоғига келган ҳамқишлоғи ҳам йўқку! Тавба, қайноқ харорат тафтида ҳам тирноғигача музлаш мумкинми? Акбар шу ахволда эди. Негадир танаси ҳам оғирлашиб, ўзини кўтара олмай, мувозанатини йўқота бошлади. Оёғи остига қараб алангаи -оташ отилиб турган жарлик лабида турганини кўриб, додлаганча ортга тисарилиб, калласи нимагадир урилди. Ўгирилиб қараса ҳар палласи маҳалланинг дошқозонидай келадиган тарози, унинг ортида эса...Унинг ортида... Каттакон гурзисини елкасига ташлаган Мункар Накир турар, нигоҳлар жаллод кўзларидай хиссиз эди.
Ё тавба, мен ўлдимми? Ўлдимми? Нима бўлди ўзи?Касал эмасдим, ҳалокат бўлмади...Юрагим ҳуруж қилдими? Миямга қон қуюлдими? Боягина тирик эдимку!
Акбар тушиб кетишга бир баҳя қолган жарлик томон яна назар ташлаб, сон саноқсиз гуноҳларини бир-бир ҳаёлидан ўтказиб, суякларигача қалтироқ кирди. Олов ичидан келаётган даҳшатли қичқириқлар, нолаю, фарёдлардан қулоғини беркитиб олган фермер чўккалаб, хўнграб юборди.
У каттакон гурзи кўтарилиб қолишидан кутиб , қалтироқ қўллари билан бошини паналади. Бир муддат кўзлари ола-кула, ғужанак бўлиб ўтиргач, ялт этган фикрдан кичиккина умид пайдо бўлди. Табаррук оёқларни ўпиб, кечирим сўраш керак! Каттакон тарозини айланиб эмаклаб ўтгач, Мункар Накирни қидира бошлади. Ана у! Акбар умид билан олдинга чўзилди, аммо улгурмади. Дўрдоқ лаблари чўзилиб манзилга етган чоғ, табаррук ковуш, лунжига чунонам тепдики. Их!!!Бу қандай даҳшат!
Ковушининг зарбаси шунчалик бўлса , гурзиники қанақа бўлар экан? Йўқ,бу ердан тезроқ қочиш керак. Иложи борича жуфтакни ростлаш керак... Аммо қаёққа? Ўлганлар қочиши мумкинми?
Ие, Мункар Накир ундан узоқлаша бошладими? У кетяптику? Гурзиси билан уриб, тариқдай минг бўлакка сочиб ташлаш ўрнига битта тепки билан жазоладими? Хайрият-ей!
-Худога шукур! Эй Аллох,ўзингга беҳисоб шукур! Тавба қилдим! Тавба қидиииииим!
Бир умр тазарру қилмаган одамнинг аҳволи шу экан. Хўнграб йиғлаб, телбавор кулиб, дуоларни узуқ-юлуқ пичирлар экан, бирорта тирик жонни учратиш илинжида атрофга олазарак алангларди. Аммо, эртароқ суюнган экан. Анча узоқлашган Мункар Накир тўхтаб ортига ўгирилди. Қочишга уринган Акбар ўз оёғига қоқилиб, юзтубан йиқилди.
-Ана...ана, энди уради! Уради. Раҳимжон ака қаттасиз? Жиянингизни топинг, хаққини бераман...
Шу топ гулдираган овоз келди
- Бас қил! Охирги , талабимни эшит!
- Эшитамааааан! Эшитаман Мункар акааааа! Нима десангиз ҳам майли, фақат мени қийнаманг....Мени
Мункар Накир унинг аянчли қиёфасига бир муддат ҳайрон бўлиб тикилиб тургач, важоҳат билан буйруқ берди.
- Кун келиб қазом етса, жанозамга келма! Тобутимга қўлингни теккизма! Сендай тобуткашнинг нафаси ҳам менга ҳаром!
“Қандай тобут?
Ким қазо қилса?
Наҳотки? деган саволлар миясида ғужғон банда, гапираётган Мункар Накир эмас, ҳамқишлоғи эканини идрок қилмай, тинмай калласини ликиллатиб турарди.
Туппа тузук одам қўққис ғайритабиий ҳаракатлар қилса ғалати бўлар экан. Раҳимжон ака ҳам қўрқиб кетди. Оёғи тагида мўлтираб, тинмай шавқат сўраётган Акбар ўзига ўхшамас, кимнингдир қўнғироғи билан етиб келган “ Тез ёрдам”чилар ҳам қандай ёрдам беришни билмай довдираб туришарди.
****
Эрта тонг кимдир йўқлаётганидан таъжубга тушган Саидхон, дарвоза олдид турган ҳамқишлоғини кўриб пешвоз чиқди. Асқарали ака судда ҳам қатнашган, бир йилдан буён унинг хўжалигида ҳам хисобчи бўлиб ишловчи айбланувчи жабрланувчи таъкидлаётгандай қинғир ишлар қилмаганини ёзиб ҳам берган экан. Шундай одамларнинг борлиги туфайли ҳам озодликда юрган йигит бу ташрифдан хурсанд бўлди.
-Ассалому алайкум ака. Хуш кепсиз! Қани, уйга кирайлик...
Кичикроқ фермер хўжалиги бор Асқарали ака у билан обдон сўрашгач, вақти тиғизлигини билдирар экан, газетага ўроғлиқ ниманидир узатди.
-Мана ука, бу сизга
- Нима бу?
- Уч миллион сўм.
Йигит сесканиб, ортга тисарилди. Оғзи куйган, қатиқни ҳам пуфлаб ичади деганларидек кулиб турган Асқарали акага қараб қатъий бош чайқади.
- Нима учун? Керакмас ака!
Фермер, бундан ранжимади. “Қанийди, менинг ўғилларим ҳам шу йигит каби халол, ориятли бўлишса” дея ният қилди. У пулни мажбурлаб тутқазар экан, жилмайди:
-Ука олинг! Бу сизники. Нега кўп, деб савол берманг. Олма, шафтолидан яхши даромад олганим учун маошингизни ошириб беряпман. Жарима тўладингиз. Оилангиз ҳам анча қийналиб қолди. Сиздай билимли хисобчи фермерининг хақиқий хазинасику!
Асқарали ака шу гапларни айтиб, йигитни маҳкам бағрига босди. Ҳамон иккиланиб турган Саидхон унинг сўзлари самимийлигига ишонч хосил қилгачгина, раҳмат айтиб, Аллохга шукрона келтирди.
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
waplogСмотреть лучшее порноstats24.ru-лучший топ рейтинг мобильных сайтовadultop.ruGEGTOP.RU - Топ рейтинг WAP сайтов!KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовTOporn.su - Рейтинг порно сайтовSKYTPOP.US -  Рейтинг сайтов | Каталог сайтов